Хитой шимолида ишдан тўйганларга ёрдам берадиган ихтисослаштирилган клиника очилди. Муассаса "Ишлашни ёқтирмайман" деб номланди. У профессионал депрессиядан азият чекаётган ходимларга ёрдам беради.
Клиниканинг беморлари суҳбатдан ўтадилар, натижаларга кўра ҳиссий ҳолати баҳоланади, сўнг физик текширувдан ўтади. Олинган маълумотларга асосланиб, улар учун индивидуал даволаш режаси танланади.