Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Yandex Go йўловчиларга электрон чек беришни бошлади

Yandex Go йўловчиларга электрон чек беришни бошлади

Онлайн-такси агрегаторларининг солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашуви натижасида йўловчи ташиш динамикаси Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида акс этмоқда.

Ўтган йилнинг декабрь ойида онлайн-такси агрегаторлари орқали 4,4 млн ташувлар амалга оширилди. Йўловчи ташиш фаолияти 80,1 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи томонидан амалга оширилган. Жорий йил январь ойида қатновлар сони 5 млнга етди. Ташиш хизматлари 113,5 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи томонидан кўрсатилди.

Солиқ қўмитаси бошқа онлайн-такси агрегаторларининг солиқ органлари билан интеграциялашувини таъминлаш ва тўлов шаклидан қатъи назар, йўловчиларга чек бериш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Киритилди: 20:35 21.02.2024. Ўқилди: 1412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!