Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Яндекс Google устидан Монополияга қарши кураш қўмитасига шикоят қилди

Яндекс Google устидан Монополияга қарши кураш қўмитасига шикоят қилди

Ўзбекистон Монополияга Қарши курашиш қўмитасида Россиянинг “Яндекс” компанияси вакиллари билан учрашув  бўлиб ўтди. Учрашувда иккала томон ҳам ўзларига муҳим бўлган масалалар юзасидан фикр алмашишди.

“Яндекс” Ўзбекистон Монополияга Қарши курашиш қўмитасига Google корпорацияси томонидан соғлом рақобат қоидалари бузилаётганига шикоят қилди.

Россия компанияси фикрига, Android операцион тизими, Google Play ва Youtube видеохостинги яратувчиси бўлган Google корпорацияси, смартфон ишлаб чиқарувчиларини,  заводдан смартфонларда ўрнатиладиган дастурлар танлашда чеклаб қўйиб, носоғлом рақобат қилаётганига эътибор қаратди.

Монополияга Қарши курашиш қўмитаси эса Яндекс Тахi  онлайн хизматининг Ўзбекистондаги фаолиятида мавжуд бўлган камчиликлар ҳақида хабар қилди. Хусусан, истеъмолчилар учун ягона  колл-центр йўқлиги, компанияга мурожаат қилиш ва электрон почта орқали амалга оширилаётгани - ўзбекистонлик истеъмолчилар ҳуқуқларини бузаётгани айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Яндекс, МДҲ ҳудудида энг йирик қидирув тизимидир. Компания 50дан ортиқ онлайн хизматлар ҳам таклиф қилади. Улардан 27 таси Ўзбекистонда ҳам  таклиф қилинмоқда. “Яндекс.Такси” – хизматлар орасида энг оммавийси.

Киритилди: 11:54 26.02.2020. Ўқилди: 1876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!