Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Яна муаммо: Twitter Трампнинг постини кўринмайдиган қилиб қўйди

A A A
Яна муаммо: Twitter Трампнинг постини кўринмайдиган қилиб қўйди

Twitter ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трампнинг президент сайловида овоз бериш ҳақидаги постини ёпиб қўйди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Манбанинг хабар беришича, президентнинг пости “ёлғон маълумот берилган” дея кўринмайдиган қилиб қўйилган.

Сал илгари Оқ ой раҳбари демократлар одамларни овоз беришга ундаш учун почта қутиларидан фойдаланаётгани ҳақида ёзган эди. Унинг сўзларига кўра, бу нафақат бир кишига бир неча марта овоз бериш имкониятини беради, балки почта қутиларини коронавирусдан дезинфекция қилишда муаммолар туғдиради.

Twitter Трампнинг ушбу хабарини кўринмайдиган қилиб қўйди. Эндиликда уни огоҳлантиришдан кейингина ўқиш мумкин. 

Киритилди: 19:38 24.08.2020. Ўқилди: 2041 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда