Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Яна бир ЙПХ ходими капот устида судраб кетилди".

"Яна бир ЙПХ ходими капот устида судраб кетилди".

🔹Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, "Сурхон соҳили" МФЙ ҳудудида ЙПХ ходими йўлнинг қатнов қисмига тўхтаган "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчисининг ёнига бориб, ўзини таништириб, тўхташ қоидасини бузганлигини айтиб тегишли ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган. Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, автомобилини инспекторнинг устига бошқарган. Ходим қочишга улгурмасдан автомобилнинг капот қисмида осилиб қолган. Автомобиль тахминан 3,4 километр масофагача ҳаракатлангандан сўнг ходим ерга қулаб тушган.

❗️ЙПХ ходими тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

‼️Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:30 27.09.2021. Ўқилди: 3051 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!