Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Яна бир янги кўкрак нишони таъсис этилди

Яна бир янги кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори билан “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

Кўкрак нишони билан мамлакатимиз аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш, муҳандислик коммуникацияларини ўз вақтида сифатли қуриш ва таъмирлаш, уларнинг атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларида юқори натижаларни қўлга киритган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади.

Киритилди: 16:32 13.12.2018. Ўқилди: 1784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!