Бугун 28 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Яна бир собиқ президент 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Яна бир собиқ президент 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Перунинг коррупцияда айбланган собиқ президенти 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар бермоқда Reuters.

Перу суди мамлакат собиқ президенти Мартин Вискаррани пора олишда айбдор деб топди. Суд унга 14 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Шунингдек, собиқ президентга 9 йил давомида давлат лавозимларида ишлаш ҳам тақиқланган. Вискарранинг юридик жамоаси ҳукм устидан апелляция берганини маълум қилган.

"Вискарра 2011 йилдан 2014 йилгача жанубий Мокегуа провинцияси губернатори лавозимида ишлаган. Шу даврда у жамоат ишлари бўйича шартномалар эвазига қурилиш фирмаларидан 676 минг долларга тенг миқдорда пора олган", дея хабар бермоқда Reuters.

Унга қарши суд иши эса 2024 йилнинг октябр ойида бошланган, Вискарра ўзига қўйилган айбловларни рад этиб, сиёсий таъқиблар қурбони бўлганини айтган. У 2018 йилда аввалги президент истеъфога чиққач ҳокимиятга келган, бироқ икки йил ўтиб коррупция бўйича терговлар фонида Конгресс томонидан лавозимидан лавозимидан четлатилганди.

Киритилди: 22:25 27.11.2025. Ўқилди: 330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!