Бугун 20 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Яна бир мураббийда коронавирус аниқланди

A A A
Яна бир мураббийда коронавирус аниқланди

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне коронавирусга чалинди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, 11 сентябрь куни ўйинчи, мураббий ва ходимлар COVID-19 учун тест топширишган. Симеонеда ижобий натижа чиққан. Аммо аргентиналик мураббийда вируснинг ҳеч қандай аломатлари йўқ, у уйида изоляцияда бўлиб турибди.

Аввалроқ жамоа ҳужумчиси Диего Коста ва ҳимоячи Сантьяго Ариас ҳам коронавирус юқтириб олгани хабар қилинганди. 

Маълумот учун, «Атлетико» ўтган мавсумда Ла Лигада 70 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллаган.

Киритилди: 11:19 13.09.2020. Ўқилди: 3115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!