Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Яна бир масъулиятсиз автобус ҳайдовчисига светафорнинг тақиқловчи (қизил) чироғига буйсунмасдан ҳаракатлангани учун қонуний чора кўрилди

Яна бир масъулиятсиз автобус ҳайдовчисига светафорнинг тақиқловчи (қизил) чироғига буйсунмасдан ҳаракатлангани учун қонуний чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда давлат рақам белгиси 01 637 BKA бўлган “Saz Le60” русумли автобус ҳайдовчиси ҳаракат давомида светафорнинг тақиқловчи (қизил) чироғига буйсунмасдан ҳаракатланганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчи 1981 йилда туғилган Б.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 4 моддаси 2 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автобус йўловчиларининг ҳаётини хавф остига қуйганлиги юзасидан ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.

Киритилди: 09:35 22.11.2022. Ўқилди: 1384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!