Аргентинада COVID-19 га чалинганлар сони 100 минг кишига етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.
"Бугун 2657 та янги ҳолат қайд этилди ва коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 100 166 кишига етди", - дейилади баёнотда.
Мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 1845 нафарга етди. 42 694 киши вирусдан соғайган
Ҳозирда 735 нафар беморнинг аҳволи оғир бўлиб, улар жонлантириш бўлимига ётқизилган.