Республикамизда илк маротаба Фарғонада вилоят ҳокимлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси Фарғона филиали ҳамкорлигида Россия давлатининг Пермь ўлкасида ишлаш истагини билдирган 144 нафар фуқарога амалий кўмак кўрсатилди.
“РЕСУРС+” қурилиш компаниясидаги бўш иш ўринларига танлов эълон қилиниб, суҳбат асосида ундан муваффақиятли ўтганлар билан Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш бўйича шартномалар тузилди.
Бугун, 2 июнь санасида “Фарғона” халқаро аэропортидан мигрантлар A320 Ural Airlines лайнерида соат кундузги 13:35 да Пермь ўлкасига жўнаб кетишди.
- Мен Ёзёвон туманида истиқомат қиламан. “Ишга марҳамат” мономарказида ўқиб, сертификат олдим. Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида қурилиш ишларида қатнашганман. Энди Россияга кетяпмиз. У ерда бизнинг ҳужжатларимиз тайёрланишида, ётоқхона ва озиқ-овқат билан таъминланишимизда қабул қилувчи қурилиш компанияси ёрдам берадиган бўлди, - дейди Бахтиёр Тожибоев.