Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Яманда 115 киши мина қурбони бўлди

A A A
Яманда 115 киши мина қурбони бўлди

Яманда исёнчи хусийлар қўйган миналар бу йил тинч аҳоли вакилларидан 115 нафарининг умрига зомин бўлди, дея хабар берди "azon.uz".

Яман инсон ҳуқуқлари мониторинг коалицияси эълон қилган ҳисоботда айтилишича, миналар туфайли жорий йилди 92 киши яраланди.

Миналар сабаб ҳалок бўлганларнинг 25 нафари, жароҳат олганларнинг 13 нафарини болалар ташкил этади.

Хусийлар айни пайт Ходайда вилоятида мина кўмишда давом этаётгани айтилмоқда.

Шунингдек, ҳисоботда 18 миллион яманлик шошилинч гуманитар ёрдамга муҳтожлиги қайд этилган.

Киритилди: 13:07 22.06.2018. Ўқилди: 1597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда