Буюк Британия Ҳарбий-денгиз кучларининг денгиз савдо операциялари бошқармаси (UKMTO) Яман қирғоқлари яқинида ракета ҳужуми оқибатида фуқаро кемасига зарар етганини маълум қилди.
"Кема капитани иккита ҳужум ҳақида хабар берди", дейилади UKMTO баёнотида.
Қайд этилишича, биринчиси натижасида кемадан қисқа масофада портлаш содир бўлган, уни бортдаги экипаж ҳис қилган.
“Кемага иккинчи ҳужум иккита ракета билан амалга оширилган кўринади ва кема шикастланган. Расмийлар ҳодиса сабабларини ўрганмоқда”, — дейилади хабарда.