Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

Ямал Еврода Роналдунинг муваффақиятини такрорлади

Ямал Еврода Роналдунинг муваффақиятини такрорлади

Ламин Ямал Криштиану Роналдунинг Евродаги муваффақиятини такрорлади.

Испания терма жамоасининг 16 ёшли вингери Евро-2024 1/8 финалида Грузияга қарши ўйинда (4:1) голли узатмани амалга оширди. Турнирда ҳеч ким ундан кўп голли узатмани амалга оширмаган - 4 учрашувда 2 та.

"Барселона" футболчиси Роналдудан кейин биринчи бўлиб ўсмирлар ўртасида (19 ёшгача) бир Еврода бирдан ортиқ голли узатмани амалга оширди. Португалиялик 19 ёшида Евро-2004да 6 ўйинда 2 та голли узатмани амалга оширганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ламин Евро плей-офф тарихидаги энг ёш футболчи ҳамда турнир ва плей-офф тарихидаги энг ёш ассистентга айланганди.

Киритилди: 04:29 01.07.2024. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!