Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ямал: "Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз"

Ямал: "Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз"

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ламин Ямал Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақасининг 1/4 финалида Бельгияга қарши ўйинда (2:1) қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

«Ташқаридан қараганда, гўёки биз жуда ҳам чиройли футбол ўйнамаётгандек туюлиши мумкин. Аслида эса бизга қарши майдонда тенгма-тенг ўйнайдиган жамоа деярли йўқ: рақиблар чуқур ҳимояга ўтиб олишади, шу боис ўйин анча қийинлашади… Лекин барибир охирида ғалабага эришдик», — дея футболчининг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтиради.

Испания терма жамоаси ярим финалга Микель Мерино томонидан 88-дақиқада урилган гол ҳисобига йўл олди. Плей-оффнинг навбатдаги босқичида «Қизил фурия» Франция терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 18:11 11.07.2026. Ўқилди: 1104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар