Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Яккабоғда 20 яшар қизнинг юрагига ўқ тегди, аммо...

A A A
Яккабоғда 20 яшар қизнинг юрагига ўқ тегди, аммо...

2020 йил 6 июнь куни соат 21 ларда Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Қ.С  ўртоқлари билан бирга Яккабоғ туманида жойлашган, фуқаро Ж.М.га қарашли “Fish brееding” фермер хўжалигининг балиқ етиштириладиган кўлига боради. У ерда “Gamo” русумли пневматик милтиқдан кўлдаги ўрдакларни овлаш мақсадида ўқ узади

Сўнг спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда 50 метр узоқликдаги кўл бўйида жойлашган дала шийпони олдида турган, унга олдиндан таниш бўлмаган фуқаро Ч.С.ни милтиқ бинокилидан кузатмоқчи бўлиб, безорилик оқибатида милтиқни у томонга қаратган вақтида тепкини босиб юборади. Маълумотларга кўра, ўқ бемор Ч.С.нинг ўнг елкасидан кириб, кўкрак қафаси ўнг томонидан ўтиб бориб, ўнг ўпканинг юқори бўлагини тешиб ўтган. Юракнинг перикард қаватида тўхтаган. 

"Qalampir" манбасига кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали шифокорлари томонидан мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланган. Пневматик милтиқ ўқидан жароҳатланган яккабоғлик 20 яшар қизнинг ҳаётини асраб қолинган. Айни пайтда беморнинг аҳволи қониқарли.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Қ.С.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:42 09.06.2020. Ўқилди: 7093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда