Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Yachting Pages нашри Алишер Усмоновдан узр сўради

Yachting Pages нашри Алишер Усмоновдан узр сўради

Британиянинг дунё яхтачилик саноатидаги воқеаларни ёритиб борувчи Yachting Pages нашри Хорватияда Irina VU яхтаси ғойиб бўлиб қолгани ҳақидаги хабарни ўчириб юборди. ОАВда бу яхта ўтган йили Хорватияда хатлангани, октябр ойида эса Муртер оролидаги Бетина портидан сездирмай жўнаб кетгани ҳақида ёзилган.

Yachting Pages нашри ўз мақоласида яхта Алишер Усмонов ҳамда унинг собиқ рафиқаси, Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер-Усмоновага алоқадор тузилмаларга тегишли эканини тахмин қилган.

Усмоновнинг вакили эса тадбиркор «Хорватия матбуотида тилга олинган Irina VU яхтасига эгалик қилмаслиги ва унинг Бетина портидан ғойиб бўлиши билан ҳеч қандай алоқаси йўқлиги»ни айтган. У шунингдек Усмонов рафиқаси билан 2022 йилнинг ёзида ажрашганини эслатиб ўтган.

Шундан сўнг Yachting Pages хабарини ўчирган ва «яхта Алишер Усмоновга тегишли экани ва ... у олигарх экани» бўйича раддия берган. Шунингдек, нашр «ноаниқликка йўл қўйгани» учун узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Алишер Усмоновнинг ҳуқуқшунослари немис матбуотидаги ўзига нисбатан айбловлар илгари сурилган мақолалар бўйича раддия берилишига эришгани хабар қилинганди. Бундан ташқари, улар Мюнхен прокуратурасини ўз веб-сайтидан Усмоновга нисбатан ишончсиз айбловлар тарқатилган пресс-релизни олиб ташлашга ҳам муваффақ бўлди.

Киритилди: 20:15 22.01.2023. Ўқилди: 3459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!