Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

ХХР Aфғонистонга моддий ва тиббий ёрдам беради

 ХХР Aфғонистонга моддий ва тиббий ёрдам беради

Хитойнинг Кобулдаги элчиси Aфғонистоннинг қочқинлар ва ватанга қайтганлар ишлари бўйича вазири вазифасини бажарувчи Халил ар-Раҳмон Ҳаққоний билан учрашди. Учрашув давомида молиявий ва тиббий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

19 сентябрь куни бўлиб ўтган учрашувда Хитой элчиси Ван Ю дастлаб Хитой Aфғонистон билан хамкорлик қилишга ҳамда зудлик билан ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди. Унинг ваъда қилишича, Хитой 15 миллион доллар ва коронавирусга қарши 3 миллион доза вакцина етказиб беради.

Шунингдек, ҳаво ҳарорати пасайгунича Хитой томони Aфғонистонга 5 миллион долларлик қишки кийим-бош ва иссиқ кўрпа-тўшаклар, ҳамда 10 миллион долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беради.

Киритилди: 17:30 20.09.2021. Ўқилди: 2511 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!