Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хусусий сектор ҳам вакцинация жараёнларига жалб қилинадими?

Хусусий сектор ҳам вакцинация жараёнларига  жалб қилинадими?

Ижтимоий тармоқларда коронавирусга қарши вакцина хусусий сектор томонидан пуллик тарзда қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабековга мурожаат қилди:

— Хусусий иммунопрофилактика муассасалар (вакцинация марказлари) томонидан коронавирусга қарши эмлаш жараёнларига рухсат берилган. Шу билан бирга, ҳозирги кунда коронавирусга қарши вакциналар фақат давлат буюртмаси асосида олиб келинаётганини унутмаслик керак, — дейди Н. Атабеков. — Ушбу вакциналар билан аҳолининг хавф ости гуруҳига кирувчи қатламлари эмланмоқда.

Хусусий иммунапрофилактик муассасалар ҳам ўзлари коронавирусга қарши вакцинани олиб келиб, эмлаш жараёнларини амалга оширишлари мумкин. Аммо ҳозирча бирор бир хусусий вакцинация марказида бундай амалиётлар ўтказилмаяпти.

Қайд этиш лозимки, кейинчалик мамлакатимизга олиб келинаётган вакциналарга давлат буюртмаси шакллантирилаётган чоғда хусусий сектор эҳтиёжи ҳам эътиборга олинса (бугунги кунда вакциналарни ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг ишлаб чиқариш қуввати эҳтиёжни тўлиқ қондира олмаяпти), уни юртимизга етказиб бериш билан шуғулланадиган ташкилот, шу жумладан, «Дори-дармон» АК томонидан ҳам хусусий секторга йўналтирилиши мумкин.

Аммо ҳозирча фақат давлат муассасаларида хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Киритилди: 15:02 29.04.2021. Ўқилди: 2012 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!