Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи босқичида Колумбияга 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда тўқнаш келган операторга узр сўраб, футболкасини топширди.
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида баёнот берди.
"Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини Колумбияга қарши ўтказди. Ўйин давомида ҳимоячи Абдуқодир Хусанов майдон четида тўп учун курашаётганда тасодифан операторга урилиб кетди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари операторнинг аҳволи билан танишиш учун унинг олдига ташриф буюришди ва унга Абдуқодир Хусановнинг имзоси туширилган махсус футболкани совға қилишди. Ҳимоячи шунингдек, тезроқ соғайиб кетишини тилаган самимий тилакларини ва операторга ҳурматини билдирди", дейилади баёнотда.