Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Хўжайлида бедарак йўқолган 8 яшар боланинг жасади оқава қувурдан топилди

Хўжайлида бедарак йўқолган 8 яшар боланинг жасади оқава қувурдан топилди

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида бедарак йўқолган 8 яшар боланинг жасади оқава қувурдан топилди. Бу ҳақда журналист Иқболой Ёвмудбоева маълум қилди.

Дарё нашрининг ёзишича, Хўжайли тумани Ички ишлар бошқармаси берган маълумотларга кўра, 19 январь куни 2011 йилда туғилган Хўжайли тумани Хўжайли шаҳри Таўша кўчасида яшовчи А.А. Антакия ресторанига онаси билан тўйга бориб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Хўжайли тумани Ички ишлар бошқармасига 18:30 да хабар берилган. Тезкор гуруҳ томонидан воқеа жойида қидирув ишлари ўтказилган.

Антакия ресторани кузатув камераларининг тасвирларидан маълум бўлишича, А.А. ресторан яқинидаги оқава қувурга тушиб кетган. 19 январь куни кеч соат чамаси 23:30 лар атрофида боланинг жасади қувур ичидан топилган. Дастлабки тахминларга кўра, болакай қувурга сирпаниб тушиб кетган.

Маълумот учун, 19 январь куни Қорақалпоғистонда қор ёққан эди. Жараён бўйича ҳозирда тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:23 21.01.2019. Ўқилди: 2881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!