Бугун, 2026 йил 26 февраль куни, Хўжайли геноцидининг 34 йиллиги нишонланмоқда. Озарбайжоннинг энг янги тарихидаги ушбу қайғули сана муносабати билан мотам тадбирлари мамлакат бўйлаб ва унинг ташқарисида ўтказилади.
Хўжайли шаҳри 1991 йил октябрь ойидан бошлаб блокада ҳолатида эди. 30 октябрь куни автомобил қатнови тўхтатилди ва ягона транспорт тури сифатида ҳаво йўли қолди. Сўнгги фуқаролик вертолёти Хўжайлига 28 январ куни учиб келган. 2 январдан бошлаб шаҳарга электр энергияси берилмаган. Шаҳар фақат аҳоли жасорати ва уларнинг ҳимоячиларининг қаҳрамонлиги эвазига яшаб турди. Хўжайли атрофидаги мудофаа асосан ўқотар қуроллар билан қуролланган маҳаллий отрядлар, милиция ва Миллий армия жангчилари кучлари томонидан ташкил этилган эди.
1992 йил 25 февралдан 26 февралга ўтар кечаси арман қуролли тузилмалари Ханканди шаҳрида жойлашган собиқ совет армиясининг 366-мотоўқчи полкининг оғир техникаси ва шахсий таркиби кўмагида Хўжайлини эгаллашни амалга оширди. Шаҳарга ҳужумдан олдин 25 февраль куни кечқурун артиллерия қуроллари ва оғир ҳарбий техникадан оммавий ўққа тутиш бошланди. Натижада шаҳарда ёнғин бошланди. Шаҳарда қолган тахминан 2500 нафар аҳоли Ағдам шаҳри йўналишида ёриб ўтиш умиди билан ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Бироқ бу амалга ошмади. Арман қуролли тузилмалари тинч аҳолига нисбатан алоҳида шафқатсизлик билан қирғин уюштирди.
Натижада 613 киши ўлдирилди, шундан:
болалар – 63;
аёллар – 106;
кексалар – 70 киши.
8 та оила бутунлай йўқ қилинган;
25 нафар бола иккала ота-онасидан айрилган,
130 нафар бола эса ота-онасидан биридан айрилган.
Яраланганлар – 487 киши,
шундан болалар – 76;
гаровга олинганлар – 1275 киши;
бедарак йўқолганлар – 150 киши.
1994 йил 24 февралдаги Миллий Мажлис қарори асосида 26 февраль Хўжайли геноциди куни деб эълон қилинган.
2017 йил 24 февраль куни Озарбайжон парламенти яна бир бор тасдиқладики, Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисининг 1994 йил 24 февраль, 1995 йил 24 февраль, 2007 йил 27 февраль ва 2012 йил 24 февралдаги қарорларига мувофиқ, 1992 йил 25 февралдан 26 февралга ўтар кечаси Хўжайли шаҳрида озарбайжонларга нисбатан Арманистон Республикаси ҳарбий тузилмалари, арман жангарилари ва собиқ совет армиясининг 366-мотоўқчи полки томонидан содир этилган оммавий қирғин геноцид сифатида баҳоланган.