Коронавирус билан оғриганлар Хрен ўсимлигидан фойдаланиб, соғайгани ҳақида маълумотлар қанчалик тўғри? Бу қанчалик илмий асосга эга ва мазкур ўсимлик коронавирус инфекциясидан халос бўлишда ёрдам берадими? Саволларга ЎзА нашри мутахассис фикрини тақдим этди.
– Хрен ўсимлиги таркибида кўплаб витаминлар, жумладан, А , Е, В гуруҳ витаминлари мавжуд бўлиб, аминокислоталар ва минералларга бой, – деди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева. – У коронавирус инфекциясида асосий дори воситалари билан бир қаторда ишлатилиши мумкин, аммо монотерапия сифатида ёрдам бермайди!