Ховос туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Таҳлилий-танқидий руҳда ўтган сессия ишида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.
Эркинжон Турдимов ўз нутқида туманда бир қатор муҳим йўналишларда жиддий қолоқлик ва сусткашлик ҳолатлари мавжудлигини кескин танқид қилди.
Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Йўлдошев Улуғбек Хасанович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Депутатлар томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Юлдашев Қомус Мирович номзоди Ховос тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Маълумот учун, Қомус Юлдашев 1983 йилда Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.