Италия пойтахти қадимий Римда қизиқ ҳодиса содир бўлди.
“Publika.uz” сайтининг хабар беришича, 25 ёшли римлик эркак хотинига бардоши етмаганидан полицияга мурожаат қилиб, ҳибсга олишларини илтимос қилган. Маълум бўлишича, йигит қонунбузарлик қилгани учун 6 ойга уй қамоғига ҳукм қилинган экан. 6 ой истса ҳам, истамаса ҳам, ўзининг тили билан айтганда “ажал” хотинига тоқат қилолмаётган йигит полицияга бориб ўз хоҳишига кўра ҳибсга олишларини сўраган. Чунончи у 6 ойлик уй қамоғини қамоқхона ҳаёти билан алмаштирмоқчи.
Энг қизиғи эса кейин содир бўлган. Полиция унга илтимосини қондириш мумкин эмаслигини айтгач, у уй қамоғи қонунини бузган ва уйидан қочиб кетгани учун уни қамоққа олишган.