"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Абдуқодир Ҳусанов учун Чемпионлар лигасидаги илк тажриба бўлди. Райан Шерки учун ҳам, Антуан Семеньо учун ҳам бу турнирдаги биринчи ўйин, қолаверса, "Сантьяго Бернабеу"даги дебют.
Бу вақт талаб қилади. Бизнинг ЕЧЛдаги илк мавсумларимиз ҳар доим ҳам мукаммал бўлмаган. Масалан, "Монако"га қарши айнан шу босқичда мусобақадан чиқиб кетганмиз. Ҳозир жамоада жуда кўп янги футболчилар бор, аммо мен кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдим.
Ҳатто ўша ерда — “Бернабеу”даги дастлабки 15–20 дақиқа ва бу ердаги биринчи 15–20 дақиқа бизни яхши ўйин намойиш этдик… Биз ўйинда бор эдик”, — деди Гвардиола.