Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 76-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарига аккредитация гувоҳномаларини расмийлаштириш паспорти тасдиқланмоқда.
Ваколатли орган – Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги.
Аккредитация гувоҳномасини олиш учун ДХМ ёки ЯИДХП орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:
Кўриб чиқиш муддати – 5 иш куни. Гувоҳнома бир йилдан уч йилгача муддатга берилади. Давлат божи суммаси – 48 БҲМ.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.05.2024 йилдан кучга киради.