Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хориждаги бўш иш ўринларини хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимлаш тартиби белгиланди

Хориждаги бўш иш ўринларини хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимлаш тартиби белгиланди

“Хориждаги бўш иш ўринларини хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3772-сон, 09.02.2026 й.).

🔰 Ушбу Низом Миграция агентлиги томонидан хорижий иш берувчилар ва рекрутинг ташкилотларидан жалб қилинган бўш иш ўринларини хусусий бандлик агентликлари ўртасида очиқ танлов йўли билан тақсимлаш тартибини белгилайди.

📝 Агентлик хорижий иш берувчилар ва рекрутинг ташкилотларидан жалб қилинган бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни электрон платформада эълон қилади.

✔️ Бу ҳақида хусусий бандлик агентликларининг электрон платформадаги шахсий кабинетларига автоматик равишда хабарнома юборилади.

⛔️ Квоталар тўғрисидаги эълон муддати 5 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

⏳ Хусусий бандлик агентликлари квоталар тўғрисидаги эълон жойлаштирилган кундан бошлаб ундаги белгиланган муддат тугагунга қадар ариза юборишлари мумкин.

📑 Квоталар аризаси ижобий қабул қилинган хусусий бандлик агентликлари ўртасида тенг тақсимланади.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!