Ўзбекистонда фуқароларни хорижий меҳнат бозорига тайёрлашни кучайтириш бўйича янги тизим жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Унга кўра:
— чет тилини ўрганиш харажатининг 50 фоизи давлат томонидан қопланади;
— касбий малака имтиҳонлари тўлиқ бепул қилинади;
— компенсация тўловлари тўғридан-тўғри фуқароларнинг ўзига берилади.
Шу билан бирга, “касб + тил” тамойили асосида махсус ўқув дастурлари кенгайтирилмоқда. Ҳозирда бир қатор давлатлар, жумладан Германия, Япония ва Корея билан ҳамкорликда минглаб фуқаролар тайёрланмоқда.