Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хоразмда сўнгги қўнғироқ арафасида 11-синф ўқувчиларини машина уриб юборди. 4 нафари вафот этди (видео)

Хоразмда сўнгги қўнғироқ арафасида 11-синф ўқувчиларини машина уриб юборди. 4 нафари вафот этди (видео)

Хоразмда Nexia автомобили ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши натижасида юзага келган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Хоразм» телеканалининг «Жиноят ва адолат» кўрсатувида маълум қилинди, дейилади «Дарё» хабарида.

Хоразмда сўнгги қўнғироқ арафасида 11-синф ўқувчиларини машина уриб юборди. 4 нафари вафот этди (видео)Маълум қилинишича, 24 май куни соат 17:40 ларда Янгиариқ тумани «Аччиқуйи» маҳалласида яшовчи 39 ёшли фуқаро Nexia-2 автомобилини бошқариб кетаётиб Янгиариқ—Хонқа йўлининг 14-километрида йўл четидаги 6 нафар 11-синф битирувчиларини уриб юборган. Автомобилнинг ўзи эса йўл бўйидаги ариққа ағдарилиб тушган.

Хоразмда сўнгги қўнғироқ арафасида 11-синф ўқувчиларини машина уриб юборди. 4 нафари вафот этди (видео)Авария оқибатида жабрланувчиларнинг 3 нафари воқеа жойида, яна бир нафари эса шифохонада олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Шунингдек, икки нафар ўқувчи шифохонага жойлаштирилган.

Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:35 29.05.2021. Ўқилди: 5909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!