Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 06.01.2023 йилдаги ижро варақасига асосан “Ўзсаноатқурилишбанк” АЖ фойдасига қарздор “K.P.P.” МЧЖдан солидар тартибда жами 15,3 млрд сўм кредит қарздорлиги суммасини ундириш ва ундирув гаров мулки ҳисобланган қарздорга тегишли бўлган Хива тумани Дашёқ маҳалласида жойлашган, умумий ер майдони 16 846,00 кв.метр, қурилиш ости майдони 7 363,84 кв.метрдан иборат бўлган товуқхона цехи нотурар жой биноси (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан), 3 та DAMAS, LABO, тиркама ва MAN русумли автотранспорт воситалари хатланди.
Хатланган ушбу нотурар жой биноси 14.04.2021 йилда банк ҳамда томонлар ўртасида нотариал тартибда имзоланган ипотека шартномасига асосан 3,1 млрд сўмга, 3 та DAMAS русумли автотранспорт воситалари 38 млн сўмдан, LABO русумли автотранспорт воситаси 39 млн сўмга, тиркама 160,3 млн сўмга, MAN русумли автотранспорт воситаси эса 298,4 млн сўмга баҳоланган.