Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хоразмда келин сепларини эрининг уйидан МИБ орқали қайтариб олди

Хоразмда келин сепларини эрининг уйидан МИБ орқали қайтариб олди

Хоразм вилояти Боғот туманида келин сепларини эрининг уйидан МИБ орқали қайтариб олди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг даъвогар У.Р.нинг келинлик мулкларини ундириш ҳақидаги даъво аризасини кўриб чиқиб, унинг бир қатор келинлик мулкларини жавобгар Х.Д.дан ундириб берилиши юзасидан қарор чиқарган.

Суд ҳужжатида даъвогар фойдасига жавобгардан унинг яшаш уйида сақланаётган 40 хил турдаги, жами 18 миллион 330 минг сўмлик мулклар ундириб берилиши кўрсатиб ўтилган. Мазкур суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюроси Хива шаҳар бўлими ходимлари ижро ҳаракатларини бошлаган.

Тегишли тартибда олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида даъвогар У.Р.нинг келинлик мулклари ундириб берилиши таъминланди.

Сепларини МИБ орқали ундирган келинлар.

Киритилди: 09:45 12.09.2024. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!