Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хоразмда икки келин ўз сарполарини эрининг уйидан МИБ орқали қайтариб олди

Хоразмда икки келин ўз сарполарини эрининг уйидан МИБ орқали қайтариб олди

Хоразм вилояти Боғот туманида икки келин ўз сарполарини эрининг уйидан МИБ орқали қайтариб олди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизматига таяниб, “Дарё” хабар берди.

Айтилишича, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Ғ.А.дан ундирувчи М.Т.нинг фойдасига 17 турдаги мол-мулкларини олиб бериш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Боғот туман бўлими иш юритувига келиб тушади. Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчининг мол-мулклари тўлиқлигича ўзига олиб берилди ва ижро ҳужжатининг ижроси тамомланди.

Бундан ташқари, ушбу суднинг қарздор Р.М.дан ундирувчи Б.С.нинг фойдасига 53 хил турдаги 26,4 миллион сўмлик мол-мулкларини олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бюронинг Боғот тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчининг мол-мулклари тўлиқлигича ўзига олиб берилиб, ижро ҳужжатининг ижроси таъминланди.

Киритилди: 13:53 27.03.2024. Ўқилди: 966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!