Бугун 28 октябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Хонанда Моҳира Асадова Шуҳрат Қаюмовнинг ўлими сабабини очиқлади

Хонанда Моҳира Асадова Шуҳрат Қаюмовнинг ўлими сабабини очиқлади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг ўлими сабаби маълум қилинди. Бу ҳақда хонанда Моҳира Асадова ўзининг "Facebook" саҳифасида ёзди.

«Бундан икки йилча аввал Шуҳрат Қаюмов билан бир съёмка давомида анча суҳбатлашиб қолганимизда, у киши кўп вақтдан бери бетоблиги ва бу бетоблигининг сабаби эса ‘област’ларнинг бирида ўтказган тўй маросимида очиқ ва сершамол бўлган ерда терлаб туриб, қўшиқ айтгани ва шу тадбирдан сўнг икки томонлама пневмония бўлгани, бу касалликнинг давоми эса саратон касаллигига уланиб кетгани ва бу касалликка даво излаб Москва шаҳрига бориб келгани ҳақида тушкун бир кайфиятда сўзлаб бериб, мени ғамгин қилган эди.

Минг афсуски, бу бедаво дард бугун сафимиздан яна бир дўстимизни олиб кетди. Яхши сухандон, хонанда, самимий ва камтарин инсон Шуҳрат Қаюмов ўз мухлислари қалбида абадий яшайди.

Руҳингиз шод, охиратингиз обод бўлсин дўстим, дийдор қиёматга қолди», — деб ёзади хонанда Моҳира Асадова.

 

Киритилди: 18:20 22.09.2020. Ўқилди: 18250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!