Бюронинг Янгиҳаёт туман бўлими иш юритувида суднинг ижро варақасига асосан, қарздорлар З.Ф. ва З.М.дан солидар тартибда ундирувчи “IPOTEKA BANK” АТИБ Шайхонтохур филиали фойдасига 278.2 млн. сўм қарз ундириш ва ундирувни кредит ҳисобига сотиб олинган гаровдаги хонадонга қаратилиши тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши қўзғатилган.
Қарздорга ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор юборилган бўлиб, огоҳлантиришга қарамай қарздорлар кредит суммаларини қопламаган.
Шундан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, гаров мулки бўлган хонадон хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилган.
Ҳозирда, мазкур хонадон онлайн аукцион савдолари орқали 729 млн сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағларидан 278,2 млн. сўм миқдоридаги суммалар банк фойдасига йўналтирилиб, ортиқча пул маблағлари эса қарздорнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.