Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хоминаий ва унинг ўғли "йўқ қилиниши" мумкин

Хоминаий ва унинг ўғли "йўқ қилиниши" мумкин

АҚШ Эрон атрофидаги вазиятни ҳал қилишнинг эҳтимолий вариантларидан бири сифатида оятуллоҳ Хоминаий ва унинг ўғли Можтабони йўқ қилиш вариантини кўриб чиқмоқда — Ахios.

"Қўшма Штатларда турли сценарийлар учун вариантлар бор. Сценарийлардан бири Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Хоминаий ва унинг ўғлини, шунингдек, айрим муллаларни йўқ қилишни назарда тутади. Охир-оқибат қайси сценарий танланишини ҳеч ким, жумладан Трампнинг ўзи ҳам билмайди", — дея америкалик расмийнинг сўзларини келтиради нашр.

Иккинчи манба бу президент Доналд Трампга вариант бир неча ҳафта олдин тақдим этилганини билдирди.

"Президент ҳали Эронга зарба бериш ҳақида қарор қабул қилгани йўқ. У буни умуман қилмаслиги ҳам мумкин", — деди Ахios суҳбатдоши.

Киритилди: Бугун 17:44. Ўқилди: 629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!