АҚШ ва Исроил ҳарбий ҳужумлари ва чекловларига қарамай, Эрон ижтимоий таъминотга устувор аҳамият беришда давом этмоқда ва тегишли ислоҳотларни амалга оширмоқда.
Бу ҳақда Эрон Олий Раҳбари Можтаба Хоменейнинг Ҳукумат ҳафталиги муносабати билан қилган мурожаатида айтилган.
"Мен қатъий эълон қиламан: ижтимоий бирдамликка зарар етказадиган ҳар қандай ҳаракат тақиқланади", дейилади Хоменейнинг расмий веб-сайтида чоп этилган мурожаатда.
Олий Раҳбарнинг мурожаатидан сўнг, Эрон Президенти Масуд Пезешкиан ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида барча кўрсатмалар бажарилишини ва Ислом Республикаси ривожланишда давом этишини маълум қилди.