Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари мурожаат қилди.
"Бугун, 25 январь куни шаҳримизда кузатилган электр таъминотидаги узилишлар натижасида Тошкент метрополитени ўз фаолиятини қисқа муддатга тўхтатди, шунингдек, шаҳар кўчаларидаги светофорлар ишида носозликлар кузатилмоқда.
Маълумот ўрнида: ҳозирда юқоридаги носозликларни бартараф этишга барча кучлар сафарбар этилган. Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Вазиятлар марказида туну-кун ишлайдиган махсус тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилди.
Шу сабабли, бир вақтнинг ўзида катта тирбандликнинг олдини олиш мақсадида, корхонангизда фаолият юритаётган ходимларга 15:30 дан кейин жадвал асосида жавоб беришингизни тавсия қиламиз.
Шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан вужудга келган вазият учун узр сўраймиз ва вазиятни тўғри қабул қилишингиздан умид қиламиз".