Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойнинг Янцзи дарёсида иккита юк кемаси тўқнашиб кетди

Хитойнинг Янцзи дарёсида иккита юк кемаси тўқнашиб кетди

Наньтун шаҳри (Цзянсу вилояти) яқинидаги Янцзи дарёсида икки кеманинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши сувга тушиб кетди.

Хитой марказий телевидениеси хабарига кўра, улардан тўрт нафари қутқарилди, икки нафари бедарак йўқолди.

Ҳодиса 28 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 12:50 да содир бўлди. Бир йўналишда ҳаракатланаётган иккита юк кемаси тўқнашиб кетди. Улардан бири чўкиб кетди. Маълум қилинишича, фавқулодда ҳолат туфайли атроф-муҳит ифлосланиши кузатилмади, деб хабар беради tass.ru.

Киритилди: 22:15 28.06.2024. Ўқилди: 597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!