Хитой жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинциясининг Жунцзян округида кучли сув тошқинлари оқибатида олти киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий сув тошқинларига қарши штаби маълум қилди.
Сешанба кунидан бери Жунцзян округи сўнгги 50 йилдаги энг кучли тошқиндан жабр кўрди, бир қанча дарёларда сув сатҳи кескин кўтарилди. Максимал оқим тезлиги секундига 11360 куб метрга етди.
Кўплаб пасттекисликлар сув остида қолди, бир қанча шаҳарча ва қишлоқларда инфратузилмага жиддий зарар етказилди, бунинг натижасида транспорт ҳаракати тўхтатилди, алоқа узилиб қолди.