Хитой аҳолиси Россия президенти Владимир Путиннинг Мўғулистонга ташрифи чоғидаги ташқи кўринишидан хурсанд бўлди, деб ёзади Хитойнинг Соҳу нашри.
Нашр материалини шарҳлар экан, хитойликлар Россия раҳбари ўз ёшига кўра ҳайратланарли — осиёлик ва европалик сиёсатчилардан ёшроқ кўринишини таъкидлади. Уларнинг фикрича, Путин ажойиб фигурага эга ва тенгдошларига ўхшамайди.
Нашр муаллифлари Путиннинг Улан-Батордаги учрашувини ташкил этишга ҳам эътибор қаратишган. Шундай қилиб, самолёт зинапоясига қизил гилам ёйилиб, икки томонда фахрий қоровул турди. Россия президентини аэропортда Мўғулистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари кутиб олди.