Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитойлик бутун пулини итининг жунига сарфлайди

A A A
Хитойлик бутун пулини итининг жунига сарфлайди

Биласизми, Пекинда маркетинг директори бўлиб ишлайдиган 29 ёшли Кевин Чань 100 минг юан пули уч ёшли афғон борзаси — Бэттл лақабли итининг жунини парваришлаш учун кетишини маълум қилди. Яъни ҳар ой у 4, 5 минг юанни ити учун шампунь ва косметик маҳсулотлар сотиб олишга сарфлайди.

Эркак дастлаб итининг жунига озиқлантирувчи восита суртиб, сўнг уни тарайди. Сўнг эса тальк сепиб қўяди. Бу машғулот ҳафтада саккиз соат вақтини олади. Бэттлни бир ойда 3-4 марта чўмилтиради. Бундай кунлар учун яна 6-8 соат кетиб қолади.

«Бэттл кичиклигида мен жунини тараш учун икки соат сарфлардим, энди эа бир соат кетяпти, — дейди Чань. — Бироқ у оиламиз аъзоси, шундай экан унга кетқизаётган вақт ва пулимга ачинмайман».

Киритилди: 07:38 19.05.2018. Ўқилди: 1334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар