Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойдан яна бир давлат "юз ўгирди"

Хитойдан яна бир давлат "юз ўгирди"

Канада ташқи ишлар вазири Франсуа-Филипп Шампань "Globe« ва »Mail" нашрига берган интервьюсида унинг мамлакати Хитой билан эркин савдо зонасини ташкил этиш бўйича барча музокараларни тўхтатганини айтди.

«Хитой 2016 йилдаги давлатга ҳозир ўхшамайди, айнан шунинг учун Канада улардан юз ўгирди. Ўшанда амалга оширилган барча ташаббуслар ва сиёсат қайта кўриб чиқилиши керак, уларни ривожлантириш учун шароит йўқ», – дея таъкидлади Шампань

Канада ва Хитой 2016 йил сентябрь ойида эркин савдо бўйича музокараларни бошлаганди.

Вазият 2018 йил декабрида АҚШнинг илтимосига биноан Хитойнинг технологик гиганти Huawei компаниясининг бош молиявий ходими Мен Ванчжоу ҳибсга олингандан кейин кескинлашди.

2019 йил январь ойида АҚШ Адлия вазирлиги Huawei ва Мен Ванчжоуга саноат жосуслиги, тижорат сирларини ўғирлаш, одил судловга тўсқинлик қилиш ва АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини бузишда айблади. Кейинчалик вазият дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари ўртасидаги савдо урушига айланди.

Хитой, ўз навбатида, Канаданинг икки фуқаросини ҳибсга олди ва уларга расмий равишда жосуслик айбловини қўйди. Канада ҳукумати бу қасос олиш мақсадида қилинган деган фиркда.

Киритилди: 18:58 20.09.2020. Ўқилди: 5835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!