Бугун 30 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Хитойдан мандарин ва ананас импорти учун вақтинчалик тақиқ ўрнатилди

Хитойдан мандарин ва ананас импорти учун вақтинчалик тақиқ ўрнатилди

Хитойдан Ўзбекистонга импорт қилинаётган мандарин ва ананас меваларини олиб киришда ўсимликлар карантини объектлари мунтазам равишда аниқланаётганлиги сабабли Хитойдан мандарин ва ананас импортига вақтинчалик тақиқ ўрнатилди.

Хитойдан импорт бўлган мандарин ва ананас партияларидан тегишли тартибда олинган намуналар Марказий фитосанитария лабораториясида экспертизадан ўтказилган. Таҳлил натижаларига кўра, намуналарда “Ситрус оқ-қаноти” (Dialeurodes citri Ashmead), Шарқ ситрус қалқондори (Unaspis yanonensis Kuwana), “Ананас унсимон қурти” (Dysmicoccus brevipes Cockerell) каби карантин ости зараркунандалари аниқланган. Мазкур турдаги зарарли организмлар 20 га яқин юкда топилгани маълум бўлди.

Зарарланган маҳсулотлар тўғрисида Хитой давлатининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилоти огоҳлантирилиб, маълумотлар ва тегишли ҳужжатлар тақдим этилди.

Тақиқ ўрнатилган даврда Хитой давлатидан олиб келиниши режалаштирилаётган мандарин ва ананас меваларига карантин рухсатномасини расмийлаштириш вақтинча тўхтатилди.

Мазкур чора потенциал хавф туғдирувчи ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида, тақиқ сабаблари бартараф этилгунга қадар вақтинча жорий этилмоқда.

Киритилди: Бугун 18:55. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!