Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойдан АҚШга таҳдид жиддийлашмоқда

A A A
Хитойдан АҚШга таҳдид жиддийлашмоқда

Қўшма Штатлар Тайвань масаласи бўйича рухсат этилган чегаралардан чиқмоқда.

Хитой ўз суверенитетини қатъий ҳимоя қилади ва сепаратистлар, шунингдек, уларнинг хорижий ҳамкорларига Тайвань мустақиллиги учун заррача имконият қолдирмайди.

Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин маълум қилди:

- АҚШ Тайвань муаммоси бўйича Хитойга доим эътироз билдириб келади. ХХР ҳукумати ўз мамлакати ва халқи суверенитети, хавфсизлик манфаати ва ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилади.

Хитойлик дипломатнинг сўзларига кўра, Пекин АҚШ расмийлари Тайвань мустақиллиги тарафдорларига бир томонлама “нотўғри ишора” бергани ва ваъдасини унутиб, бир шартни қўпол равишда бузаётгани муносабати билан Вашингтонга бир неча бор норозилик билдирган.

“Хитой барча зарур қарши чораларни кўрмоқда – бу тўғри ва шарт”, дейди мулозим.
Хуа Чуньиннинг аниқлик киритишича, агар АҚШ Тайвань масаласида шундай руҳда ҳаракат қилишда давом этса, бу “жиддий оқибатга” олиб келади. "Содир этиладиган воқеа учун жавобгарлик Қўшма Штатлар зиммасида қолади”.

Киритилди: 15:02 02.08.2022. Ўқилди: 4216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!