Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойдаги илк вакцинага патент берилди

A A A
Хитойдаги илк вакцинага патент берилди

Хитойнинг вакцина ишлаб чиқаришга ихтисослашган CanSino Biologics Inc компанияси ўзининг коронавирусга қарши ишлаб чиқарган Ad5-nCOV номли вакцинасига патент олишга муваффақ бўлди. 

Ушбу маълумотларга кўра, Ad5-nCOV Хитойда ишлаб чиқарилишга рухсат берилган коронавирусга қарши илк вакцина ҳисобланади.

Саудия Арабистони шу ойда Хитойнинг CanSino компаниясига тегишли вакцинанинг учинчи босқичдаги клиник синовларини ўз ҳудудида бошлашини маълум қилганди. Шунингдек, CanSino ўзининг вакцинасини синовдан ўтказиш учун Россия, Бразилия ва Чили давлатлари билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.

CanSinoнинг вакцинаси патент олганидан кейин унинг акциялари нархи кўтарилди. Душанба куни бу компаниянинг Гонгконгдаги акциялари 14 фоизга, Шангҳайдаги акциялари эса 6.6 фоизга кўтарилган.

Киритилди: 17:26 17.08.2020. Ўқилди: 3797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар