Хитойдаги янги коронавирус олтин нархини қўзғатди: қимматбаҳо металлнинг қиймати олти йил ичида энг юқори даражага кўтарилди. “MarketWatch” маълумотларига кўра, бу касаллик бошқа мамлакатларга тез тарқалиши мумкин деган қўрқув билан боғлиқ. Шу муносабат билан, сармоядорлар хавфли активларга эмас, балки хавфсиз инвестицияларни афзал кўришади.
Олтин унциясининг нархи 1582,2 долларгача кўтарилди, бу 2013 йил апрель ойидан бери энг юқори кўрсаткич. Кумушнинг нархи 0,5 фоизга ошди – бир унция учун 18,2 гача.
Касаллик 2019 йил охирида Хитойнинг Вухан шаҳрида пайдо бўлганди. Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда ушбу вирусни юқтирганлар сони 4,5 минг кишидан ошди. Янги вирус туфайли пневмониядан 106 киши вафот этди. Касаллик Хитойдан ташқарида – Таиланд, Австралия, Сингапур, Япония, АҚШ, Малайзия, Франция ва бошқа бир қатор мамлакатларда. Россияда юқтириш ҳолатлари ҳақида ҳали хабар қилинмаган.
Вируснинг тез тарқалиши ҳақидаги хавотирлар жаҳон бозорларига таъсир кўрсатди. Кучли пасайиш Шанхай фонд биржасида қайд этилди – Шанхай композит индекси 2,8 фоизга тушди. Европанинг «Стохх 600» индекси 1,83 фоизга, Япониянинг «Никкеи 225» индекси 2,03 фоизга тушди. «С&П Глобал Ратингс» маълумотларига кўра, вируснинг тарқалиши Хитойда истеъмол харажатларининг пасайишига олиб келади. Ушбу сектор мамлакатдаги иқтисодий ўсишнинг энг муҳим омилларидан бири деб аталади.