Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитойда карантин сабабли ёпилди. Чунки...

A A A
Хитойда карантин сабабли ёпилди. Чунки...

Хитойнинг Харбин шаҳри 10 млн кишилик бўлиб, коронавирус тарқалишини тўхтатиш мақсадида шаҳарга бошқа шаҳарлар аҳолиси ва у ерда рўйхатдан ўтмаган транспорт кириши тақиқланди.

Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

Аввалроқ Харбинга Хитой ташқарисидан ёки эпидемия ҳудудларидан келганлар 28 кунлик карантинни ўтишлари керак бўлган. Шаҳар раҳбарияти коронавирус тарқалиши қайд қилинган турар-жойларни ҳам 14 кунга ёпишга қарор қилган. 

Харбин Россия билан чегарадош Хэйлунцзян провинцияси пойтахти ҳисобланади.

Шаҳарда коронавирусга чалинганлар сони 52 нафарга етган. Улардан 3 нафари Россиядан келган. Шу билан бирга яна 1400 киши кузатув остида қолиб, улар коронавирус аломатлари мавжудлигига текширилмоқда.

Киритилди: 06:15 23.04.2020. Ўқилди: 7554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар