Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитойда сув ўтлари сабаб Чаоху кўли ранги ўзгариб қолди (видео)

A A A
Хитойда сув ўтлари сабаб Чаоху кўли ранги ўзгариб қолди (видео)

Хитойнинг Анхой провинциясидаги Чаоху кўли иссиқ об-ҳаво натижасида сув ўтларининг кўпайиши сабаб ўз рангини ўзгартирди. Бу ҳақда «Риа Новости» хабар бермоқда.

Бундай ўзгариш кўл юзасининг 6-қисмига тўғри келади. Мазкур қисм майдони 760 квадрат метрга тенг деб ҳисобланмоқда. Бу ҳолат сув сифати ёмонлашувига, балиқлар учун сувда кислород миқдорининг камайишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Расмийлар сув ўтларидан қутулиш учун чораларни кўришни бошлади.

Чаоху кўли Хитойнинг диққатга сазовор бўлган жойлари — Лаошань ороли, Жчунмяо ибодатхонаси, Туньян дарёси ва Боқийлар ғоридан узоқ бўлмаган ҳуддуда жойлашган. Шу боисдан ҳам у ердан сайёҳлар қадами аримайди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 07:46 07.08.2018. Ўқилди: 1892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар