Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойда парранда гриппи ҳақида огоҳлантиришди

A A A
Хитойда парранда гриппи ҳақида огоҳлантиришди

Хитойлик олимлар Вайфен Ши ва Жорж Гао, ХХРнинг бир қатор илмий муассасаларига алоқадор бўлиб, H5N8 парранда гриппи вируси таркиби ва тарихи бошқа пандемия хавфини туғдиради, деб тахмин қилишмоқда. Мақола Medical Xpress порталида эълон қилинган.

Грипп вирусининг янги тури биринчи марта Хитойда 2010 йилда ўрдакда аниқланган эди. 2014 йилга келиб Японияда ва Жанубий Кореяда уй ҳайвонлари ва ёввойи қушларда тарқалди, 2016 йилга келиб у Ҳиндистон, Россия, Мўғулистон, Қўшма Штатлар ва Европанинг айрим қисмларида учради.

Муаллифларнинг фикрига кўра, 2020 йилда эпидемия 46 мамлакатда кузатилган. Олимларнинг таъкидлашича, ушбу вирус жуда тез тарқалиши мумкин.

Киритилди: 22:55 23.05.2021. Ўқилди: 2159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар